Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергеновнинг 2019 йил 22 мартдаги № 07-1068-сонли топшириғига асосан, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 26 октябрь куни Ширин шаҳрида шахсий сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда Ширин шаҳарда (Боёвут тумани) аҳолилари иштирок этишди.

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Сайёр қабули жараёнида Ширин шаҳарда 48 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ушбу фуқаролар турли масалаларда мурожаат этишди. Мурожаат этганлардан 7 нафари доимий ишга, 15 нафари ўқишга йўлланма олди, 5 нафар фуқарога субсидия тақдим этилди, 3 нафари жамоат ишларига йўналтирилди, 4 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланади, 2 нафар мурожаатчининг корхонада ишлаган иш ҳақисини ундириш бериш ҳамад ишдан ноқонуний бўшатилиш масалалари ўрганиб чиқилмоқда, 11 кишига эса ишга жойлашиш бўйича мурожаатларнинг масалалари муддат талаб этганлиги сабабли, Вилоят бош бошқармаси бошлиғи томонидан назоратга олиниб, тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish