Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, бу амалиёт энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган ҳудудларда давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ўтказилаётганлиги юқори  самара  бераётир. 

Бандлик бош бошқармаси

Сирдарё вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулистон шаҳар аҳолиси муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди. 

Сайёр қабулда фуқаролардан 10 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда тикувчиликни ривожлантириш учун кооператив очиш 6 нафар ишга жойлаштириш масаласида 3 нафар  ҳамда  1 нафар фуқаро иссиқхона қуриш учун субсидия ажратиш юзасидан қабул қилинди, мурожаатлар тегишли маъсуллар юборилиб, ижроси назоратга олинди. 

Хулоса ўрнида айтганда, сайёр қабуллар муаммоларни ўрганиш, унга ечим топиш ва бартараф этиш чораларини кўриш имконини бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish