Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4298-сонли қарорига асосан, уруш қатнашчиларининг ижтимоий ва соғлиғининг ҳолатига ва эҳтиёжига қараб, ҳар бир уруш қатнашчиларига тиббий билимларга эга ижтимоий ходима ёки яқин қариндошлари жалб этилиши белгиланган.

svbandlik.uz

Мазкур қарор ижроси юзасидан вилоятдаги 10 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 2019 йилда 44 нафар патронаж ходималар бириктирилиб, уларга 1115,0 минг сўмдан жами 77,2 млн.сўм,

2020 йилнинг январь ойида эса жами 10,0 млн.сўм иш ҳақлари учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари парвариш қилинмоқда.

Сирдарё вилояти
Бандлик бош бошқармаси
матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish