Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сонли Фармони талабидан келиб чиқиб бир қатор ишларни амалга оширган.

Жумладан, бош бошқарманинг бу борада чора-тадбирлари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу чора-тадбирлар асосида ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сон, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида” ги 105-сон ҳамда “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида” ги 182-сонли Конвенциялари маъзмун моҳиятидан келиб чиқиб нафақат пахта йиғим терими даврида мажбурий меҳнатни олдини олиш, балки соғлиқни сақлаш, ҳалқ таълими ҳамда мактабгача таълим муассасаларида мажбурий ободонлаштириш ишларига ишчиларни жалб қилишнинг олдини олиш, шу жумладан жойларда ишчи ва ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилаётган ташкилот, корхона ва муассасалар мансабдор шаҳсларига кескин чоралар қўллаш вазифалари белгиланган.

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан, туман (шаҳар) хокимликлари билан хамкорликда ташкилот, корхона ва муассасалар рахбарлари иштирокида Меҳнат қонунчилиги, меҳнат ҳуқуқлари, болалар меҳнатининг ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича 213-маротаба семинар-йиғилишлар ўтказилган, ушбу семинарларда 5020 нафар иштирокчилар қатнашиши таъминланган.

svbandlik.uz

Бундан ташқари оммавий аҳборот воситаларида, жумладан Республика миқъёсидаги телевидениясида, вилоят телевидениясида болалар меҳнатига бархам бериш юзасидан    4-маротаба, оммавий аҳборот воситалари орқали     183 маротаба чиқишлар қилинган, 14-маротаба рўзномаларда мақолалар эълон қилинган.

Оҳирги йиллар давомида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан болалар меҳнат ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида қилинган ишлар натижасида оҳирги уч-тўрт йиллар давомида қишлоқ ҳўжалиги ишларида паҳта-йиғим терими давомида вилоятимизда Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти мутахассислари томонидан ўтказилган мониторингларда жойларда болалар меҳнатидан фойдаланиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш холатлари аниқланмаганлигини билдиришиб, Ўзбекистон Республикаси жумладан Сирдарё вилоятида хам Конвенциялар талаблари бажарилаётганлиги ҲМТ йиғилишларида маълум қилишган.

Ўз навбатида вилоятда бугунги кунда болалар меҳнат ва мажбурий меҳнатни олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги жумладан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари камситилганган тақдирда ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошида телфон (71) 200-06-00, 200-06-01, Telegram: “@mehnathuquq_bot” сайти, Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасида (78) 221-10-11, 221-10-07 телефон рақамлари очилганлиги ва шу телефонларга меҳнат ҳуқуқлари бузилган ёшлар ва фуқаролар мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилиб, Сирдарё вилоят телевидинияси ва “Сирдарё ҳақиқати рўзномаси” орқали мунтазам эълонлар бериб борилган.

Шу билан бирга бюджет ташкилотларида ходимларни мажбурий равишда газета ва журналларга мажбурий обуна қилдириш, уларнинг ойлик иш ҳақларидан розилигисиз ҳар қандай мажбурий ушлаб қолишлар, уларни шанбалик ва якшанбалик ҳамда лавозим мажбуриятларига тўғри келмайдиган ишларга жалб қилишнинг олдини олиш борасида хам ишчиларга ва иш берувчиларга тушунтириш ва маслаҳатлар берилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ҳукуматимиз рахбарияти томонидан Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сон, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида” ги 105-сон, “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида” ги 182-сонли Конвенциялари талаблари бажарилишини таъминлаш учун охирги йилларда болалар меҳнати, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, уларнинг барча шаклларига барҳам бериш, мажбурий меҳнатни тугатиш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилаётганлиги кўриниб турибди.

Жумладан, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва иш берувчиларнинг маъсулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилиб, мажбурий меҳнатга йўл қўйган иш берувчиларга қўлланилиши лозим бўлган маъмурий жарималарнинг миқдорини кескин оширилганлиги;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига кўра жарималар миқдори энг кам иш ҳақининг уч бароваридан юз бароваригача кўтарилганлиги;

Агарда ушбу қоидабузарлик бир йилда такрорий содир этилса, унда иш берувчиларга жиноят кодексининг тегишли моддалари талаби асосида жиноий жавобгарликгача бўлган жавобгарлик белгиланганлиги юзасидан Сирдарё вилояти телевиденияси орқали роликлар чиқарилган.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish