Шаҳарда ишсиз, четга ишлашга кета олмаган ва қайтиб келган фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича маҳалла ва хонадонларга тушиб ишлаш механизми жорий қилинди.
Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Меҳнат вазирлиги томонидан 790.7 млн.сўм маблағ ажратилди. Бунинг натижасида 1327 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди .
Жумладан, фуқаролар қуйидаги ишларга жалб қилинди:
– ободонлаштириш бошқармалари ва “Ягона-хисоб-китоб маркази” корхоналарининг буюртмалари билан марказий кўчалар ва ҳиёбонларни тозалаш, кўкаламзорлаштириш, гул кўчати экиш ва уларни суғориш ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиш каби ишларга жами 952 нафар фуқаро жалб қилинди;
Масалан, шаҳар марказидаги Мотамсаро она ҳайкали жойлашган ҳудудга 45 нафар, Истироҳат боғини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, гул кўчатларини экиш ишларига 30 нафар, пиёдалар юриш йўлакларини тартибга келтириш ишларига 25 нафар, махалла шунингдек, “Ягона-хисоб-китоби маркази” ДУК томонидан шаҳардаги кўп қаватли бинолар атрофидаги чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш ишларига 12 нафар фуқаро жалб қилинди.
– Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан биргаликда дезинфекцияловчи воситалар, моддалар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаган ҳолда 71 нафар фуқаро маҳаллалар, кўчалар, бозорлар ва бошқа жамоат жойларини дезинфекция қилиш ишларига СЭОМдан қисқартиришга тушган, олдин тиббиёт соҳасида ишлаган, тиббиёт коллежлари битирувчилари жалб этилди;
Масалан, Т.Малик маҳалласида 3 нафар, Бобур ва Наврузобод маҳаллаларида 2 нафардан тиббиёт коллежлари ўқиган ва бугунги кунда вақтинча ишсиз фуқаролар дезинфекция қилиш ишларига жалб этилди.
– Ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида илгари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида хизмат қилган ва ҳарбий хизматдан қайтган 54 нафар фуқаролар, шундан блок-постларга 40 нафар халқ посбонлари ва 14 нафар карантинга олинган оила ва хонадонларга ёрдамчи посбон сифатида жалб қилинди;
– улгуржи ва чакана савдо шахобчаларида ишлаган, карантин даврида вақтинча ишсиз қолган 2 нафар фуқаро маҳаллаларда ташкил этилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчма савдо шахобчаларига жалб қилинди;
Масалан, шаҳарнинг 2-секторида 1 нафар, 4-секторида 1 нафар фукаролар жалб қилинди.
– Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, “Ёшлар иттифоқи” кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган “Хайрия марказлари”га 170 нафар фуқаро жалб қилинди.
Секторларида ўтказилган ўрганишлар давомида “темир дафтар”га киритилган 32 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларига шахсий ва дала томорқасида енгил типдаги иссиқхона қурилиши учун, экин экишга уруғлар ва кўчатлар харид қилиниши, суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 51.5 млн.сўм субсидия маблағлари берилди.
Шаҳардаги ишсиз аҳоли талаб юқори бўлган касбларга ўқитилиб, ишга жойлаштирилмоқда. Хусусан, шаҳардаги 5 та Хунарманд уюшмаси аъзолари билан хамкорликда “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича 46 нафар ишсиз, аввало ёшлар ва аёлларни 1 та тикувчилик йўналиши бўйича касбга ўқитиб, ишга жойлашишига кўмаклашилди.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати