https://telegra.ph/svbandlik-01-30
January 30, 2020
Жоирий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»
2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502 – сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилиниши ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги 971 – сон қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилоятида жойлашган корхона ва ташкилотларнинг кадрлар масалалари бўйича ишловчи ходимларига кўникма ва тушунчалар бериш борасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси раҳбари Х.М.Яркулов иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда 200та корхона ва ташкилотларнинг кадрлар масалалари бўйича ишловчи ходимлари иштирок этишди ва электрон дастурда ишлаш бўйича керакли маълумотларга эга бўлишди.
Меҳнат стандартлари ва меҳнатга
ҳақ тўлаш бўлими