Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергеновнинг 2019 йил 22 мартдаги № 07-1068-сонли топшириғига асосан, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 26 октябрь куни Гулистон шаҳрида шахсий сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда Гулистон шаҳарда (Гулистон шаҳар, Гулистон, Оқолтин, Мирзаобод туманлари) аҳолилари иштирок этишди.

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Сайёр қабули жараёнида Гулистон шаҳарда 35 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ушбу фуқаролар турли масалаларда мурожаат этишди. Мурожаат этганлардан 8 нафари доимий ишга, 5 нафари ўқишга йўлланма олди, 6 нафар фуқарога субсидия тақдим этилди, 2 нафар мурожаатчининг корхонада ишлаган иш ҳақисини ундириб бериш масалалари ўрганиб чиқилмоқда, 14 кишига эса ишга жойлашиш бўйича мурожаатларнинг масалалари муддат талаб этганлиги сабабли, Вилоят бош бошқармаси бошлиғи томонидан назоратга олиниб, тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish