Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси ташаббуси билан “Ким Ватанга содиқ бўлса – мендурман ўша!” шиори остида бош бошқармада маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Аброров Илхом Ибрагимович, вилоят маънавият ва маърифат маркази ҳамда туман мудофаа ишлар бўйича бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.
Тадбирни Бош бошқарма бошлиғи Муҳаммадиев Мурод Муқумович очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати биланбарчани яқинлашиб келаётган ватан ҳимоячилари куни билан табриклади, шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Аброров ИлхомИбрагимович сўзга чиқиб бугунги армиямизнинг ислоҳотлари ва қўлга киритаётган ютуқлари ҳақида гапириб ўтди.
Тадбирда Бош бошқарма бошлиғи М.Муҳаммадиев томонидан заҳирадаги ходимларга фахрий ёрлиқлар ҳамда Бош бошқарманинг аёллари томонидан эсдалик совғалари ходимларга тақдим этилди.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси Ахборот хизмати