2021 йил 15 январь куни Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида махсус ишчи гуруҳ аъзолари ва Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан жалб қилинган 40 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида, қурилиш ташкилотлари, маҳаллий ишсиз фуқаролар, туман ҳокимлари, тижорат банклари билан сайёр учрашув ўтказилди.
Учрашувда тадбиркорларга жой ва имтиёзли кредит ажратиш, уларга ишсиз фуқароларни бириктириш, йўл-олди инфратузилма объектларини қуриш масалаларини ҳал қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Тадбирнинг иккинчи куни водий вилоятларидан келган ҳунарманд-тадбиркорларга Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларидаги бўш бино ва ер майдонларига экскурсиялар ташкил қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Муҳитдинов Эркин Мадорбекович, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Каримов Анвар Расулович раҳбарлик қилди.