Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2019 йил 21 ноябр куни “Ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўтказилган мажлис баёнининг 6-бандида меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган ишсиз шахсларни бандлигига кўмаклашиш юзасидан бир қатор кўсатмалар берилган.

Шунга асосан, жорий йилнинг январь ойида вилоят Бандлик бош бошқармаси ва туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 30 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз ногиронлиги бўлган шахсларни доимий ишларга жойлаштирилди, 6 нафари касб-ҳунарга ўқитилиб бандлиги таъминланди, 4 нафарига субсидиялар ажратилиб, жами 40 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Вилоят Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish