Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган баёнига мувофиқ, “Сардоба” сув омбори тошқинидан талофат кўрган туманларнинг ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларини доимий иш билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б.Хусанов раҳбарлигида тузилган Ишчи гуруҳ томонидан тизимли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларидаги ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказида ҳунармандчиликнинг атлас-адрас, каштачилик ва гилам тўқиш йўналишларида ҳунар ўрганиш учун қисқа муддатли курслар ташкил этилди.
Шу мақсадда, жорий йилнинг 6 февраль куни Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлчилигида 29 нафар ишсиз хотин-қизлар Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказига олиб келинди.
Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси матбуот хизмати