“Mirzaobod universal trade cluster” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси ишчиси М.А билан 2021 йил 28 январь куни соат 14:30лар атрофида содир бўлган оқибати оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Пахта тозалаш корхонаси ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган 6 та “Джин 5ДП-130” ишлаб турган ускуналарнинг бирига тиқилиб қолган пахта чиқиндисини махсус пичоқдан фойдаланмасдан ускуна ишлаб турган вақтда, ўнг қўли билан тозаламоқчи бўлиб, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ускунанинг ҳаракатдаги аррали валига тегиб кетиши натижасида ускуна М.Анинг ўнг қўли бармоғи ва кафт қисмини кесиб жароҳатлаган.
“Mirzaobod universal trade cluster” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси ишчиси М.А томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда 273-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисида”ги услубий Низомнинг тегишли талаблари бузилган.
Шунга қарамай, Ҳукуматимиз томонидан белгиланган тартиб тамойилларга асосан жабрланувчига белгиланган тартибда бир йиллик иш ҳақи миқдорида бир йўла бериладиган товон ва ойма-ой зарар пуллари ҳамда дори-дармон харажатлари Давлат меҳнат техник инспекторлари аралашуви билан иш жойидан тўлиқ қоплаб бериладиган бўлди.
Бандлик бош бошқармаси
матбуот хизмати