“Сардоба” сув омбори тошқинидан талофат кўрган туманларнинг ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларини доимий иш билан таъминлаш мақсадида Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларидаги ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг февраль ойида Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказида ҳунармандчиликнинг атлас-адрас, каштачилик ва гилам тўқиш йўналишларида ҳунар ўрганиш учун қисқа муддатли курсларга Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлчилигида 29 нафар ишсиз хотин-қизлар олиб борилган эди.
Ушбу хотин-қизлар ташкил этилган қисқа курсларда водийлик тажрибали ҳунармандларидан ҳунармандчиликнинг сир-асрорларини қунт билан ўрганишди. Жорий йилнинг 5 март куни ўқишлари мувофиқиятли якунлаб ўз оилаларига олиб келинди.
Энди ушбу хотин-қизлар ўрганган ҳунарлари билан ўз маҳалларида меҳнат фаолиятини амалга оширади.
Бандлик бош бошқармаси
матбуот хизмати