Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари!
Туман ва шаҳарлардаги ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни самарали юритиш, ишсиз фуқароларга бандлик соҳасида тизимли ёрдам кўрсатиш ҳамда “маҳаллабай” тизим асосида ишларни ташкил қилиш мақсадида вилоятдаги 236 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ишга жойлаштириш инспекторларига “жамоатчи ёрдамчи” ловозими жорий этилмоқда.
Шу муносабат билан, Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси ушбу янги очилган штатларга очиқ танлов эълон қилади.
Мазкур лавозимга “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсизлар орасидан илгари меҳнат фаолиятини амалга оширган, тажрибаси бор, компьютер соҳасида дастлабки билимга эга бўлган номзодлар саралаб олинади.
Ойлик иш ҳақи ҳар ойда ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказлари орқали Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир ярим баробари миқдорида (бугун кунда 1 120 950 сўм) тўлаб борилади ва ходимнинг ишлаган даври меҳнат стажига киритилади.
Ишга қабул қилинган маъсуллар ўз маҳалласида Бандликка кўмаклашиш марказларининг тавсиялари асосида иш олиб боради.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган фуқаролар жойлардаги Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишларини сўраймиз.
Мурожаат учун телефон: (78) 221-10-02, 221-10-04.
Сирдарё вилояти Бандлик бош
бошқармаси матбуот хизмати