Давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятида талофат кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш юзасидан берган кўрсатмалари юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири раҳбарлигидаги Республика Ишчи гуруҳи Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида қайта тикланган уй-жойларда яшовчи аҳолини доимий иш билан таъминлаш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олган.

Ўтган давр ичида амалга оширилган ишларни жамоатчиликка етказиш мақсадида уюштирилган пресс-тур иштирокчилари Оқолтин тумани «Янги давр» маҳалласида «Оқолтин спорт левел» ишлаб чиқариш кооператив фаолияти билан танишди.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

ОАВ вакиллари Оқолтин тумани «Саховат» маҳалласида паррандачилик йўналишида ташкил этилган «Зар лочин парранда» ишлаб чиқариш кооперативида бўлишди.

Талофатдан жабр кўрган 100 нафар «Аёллар», «Ёшлар» дафтарларидан ўрин олган аҳолини иш билан таъминлаган тадбиркор  фаолиятини кенгайтириб, хориж билан шартнома имзолашга эришди. Фаолиятини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 234 млн субсидия эвазига бошлаган тадбиркор Д.Тошпўлатов фаолияти билан журналистлар таништирилди.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Шундан сўнг, журналистлар Мирзаобод тумани «Ҳақиқат» МФЙ Фарғона кўчасида яшовчи Расулов Фаҳриддин хонадонидаги иссиқхона фаолияти билан танишишди.

Бу каби иссиқхоналар вазирликнинг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган субсидиялар эвазига Сардоба техноген офатидан зарар кўрган Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 11 та маҳаллада яшовчи 1840 нафар оилалар хонадонларидаги 1 сотихлик майдонда қуриб берилган. 

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

«Сардоба» сув омбори техноген фалокатидан зарар кўрган Мирзаобод туманида барпо этилган кўп қаватли ва қайта тикланган уй-жойларда истиқомат қилувчи 150 нафар аҳолини кўп қаватли уйларнинг ертўлаларида иш билан таъминлаш мақсадида вазирликнинг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси субсидиялари эвазига «Водий текс стар» ишлаб чиқариш кооперативи ишга туширилган. 

Журналистлар тадбиркор фаолияти билан танишишди.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Мирзаобод тумани «Ҳақиқат» МФЙ касб-ҳунарга ўқитиш маскани жорий йилнинг февраль ойида ишга тушган бўлиб, унда йилига 600 нафар ишсизлар касбга ўқитилади.

Бу ерда Россиянинг Халқлар дўстлиги университети ва БААнинг «Тадбер» рекрутинг маркази ходимлари учун ҳам алоҳида хоналар ажратилган бўлиб, улар ишсиз фуқароларни хорижий тилларга ўргатиб, хавфсиз ва тартибли миграция асосида хорижга ишга юборилади. Ҳозирга қадар 150 нафардан ошиқ ёшлар касбга ўқитилиб, ишга йўналтирилди.

Журналистлар бу ердаги:

— аёллар ва эркаклар сартароши;

— қандолатчилик;

— тикувчилик;

— бугалтерия ҳисоби;

— компьютер технологиялари;

— автомобилларга техник хизмат кўрсатиш усталари ва чет тилларига ўқитиш йўналишлари билан таништирилди.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Вазирлик таклифига кўра, Наманган вилоятидан Сирдарёга келиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган Ўғилжон Каримова «Мирзаобод водий текстил» ишлаб чиқариш кооперативини вазирликнинг 245 млн сўм субсидия маблағлари эвазига ташкил этди  ҳамда 100 нафар банд бўлмаган  «Аёллар» дафтарлардаги хотин-қизларни ишга жалб этди.

Жараёнлар суратларга муҳрланган.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Кейинги манзил Сардоба тумани «Қўрғонтепа» маҳалласида жойлашган «Сардоба соф текстил» МЧЖ бўлди.  

Ўғилжон Каримова томонидан 560 млн сўм маблағ эвазига ташкил этилган МЧЖ фаолияти натижасида, 60 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.

Тадбиркор сўзларига кўра, айни кунларда қўшни Қирғизистон билан 60 минг дона эркаклар шими учун 3 ой муддатга савдо шартномаси тузилган. 

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish