Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Маназел Тадбиир» рекрутинг маркази билан имзоланган келиш асосида 2021 йил 13 январь куни Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) ишга юборилган фуқаро Д.Якубова 22 апрель куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги уйига қайтарилди.

Д.Якубова Абу Даби шаҳрида уй ишчиси сифатида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда эди, бироқ навбатдаги соғлигини текшириш жараёнида қонида гепатит антителалари аниқлангани туфайли меҳнат шартномаси бекор қилиниши маълум қилинган эди.

БААда гепатит антителалари мавжуд хорижий фуқароларнинг ишлашига йўл қўйилмаслиги сабабли фуқарони ватанга қайтариш чоралари кўрилди ва 21 апрель кунига авиачипта олиб берилди ва 22 апрель куни уйига қайтарилди.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё минтақавий филиали ходимлари томонидан фуқарони уйига борган ҳолда соғлиги ва бандлиги юзасидан ўрганиш амалга оширилди. Бунда хориждан қайтганлар учун субсидия, касб-ҳунар ўқишига жалб қилиш ва тадбиркорликка бепул ўқитиш билан банк кредитлари ажратиш ишлари батафсил тушунтирилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё минтақавий филиали

тел: +998-67-225-55-59

телеграм: @migration_sirdaryo

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish