2020 йилдан бошлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерацияси Халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорлик доирасида меҳнат мигрантларини рус тилига бепул ўқитиш ташкил қилинган. Шунингдек, фуқаролар Ўзбекистонда туриб рус тилидан имтихонларни топшириб, Россияда меҳнат қилиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома, патент олишда талаб этиладиган 5 йиллик сертификат олиш имкониятлари яратилмоқда.
24 апрель куни навбатдаги рус тили бўйича ўқишни тамомлаган фуқароларга сертификатлар тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, меҳнат мигрантлари учун рус тили бўйича ўқув машғулотлари қисқартирилган тартибда, 72 соат вақт интерактив давом этади. Ушбу йўналишда махсус ўқув услубий дастур тасдиқланган.
Хозирги вақтда махсус курслар Гулистон қурилиш коллежида бўлиб ўтмоқда, келгусида дарслар Гулистон шаҳар «Ишга мархамат» мономарказида давом эттирилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё минтақавий филиали
тел: +998-67-225-55-59
телеграм: @migration_sirdaryo
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати