Ховос тумани “Бунёдкор” махалласида жойлашган “Ховос текистил фешион” МЧЖнинг ишлаб чиқариш комплексида тумандаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”. “Темир дафтари” да рўйхатда турувчи хамда туман худудидаги кўп қаватли уйларда яшовчи Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ихтисослаштирилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлар ярмаркаси” ўтказилди.
Ушбу тадбирда 14 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 329 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.
Бўш иш ўринлари ярмаркасига туман худудида яшовчи 115 нафар ишсиз фуқаролар жалб этилди.
Ишсиз фуқароларга тумандаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда “Ховос текистил фешион” МЧЖ корхонасида мавжуд тикувчилик, дазмоловчи, қадоқловчи, тозаловчи (чистка), фаррош бўш иш ўринларига ишга жойлашиш таклиф этилди.
Бўш иш ўринлари ярмаркаси жараёнида 35 нафар хотин қизлар ярмаркдаги бўш иш ўринлариги доимий ишга жойлаштирилди.
7 нафар ишсиз шахслар зарур касб малакасига эга бўлмаганлиги туфайли касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш учун қисқа муддатли ўқув курсларига жалб этилди.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича 2 нафари рўйҳатга олинди. Уларга 1 сотих иссиқхоналар қуриб берилиши келишилди.
Бундан ташқари, 22 нафар иш қидирувчиларга меҳнат қонунчилиги, иш жойини ўзгартириш, бўш иш ўринлари ва бошқа шу каби масалаларда маслаҳатлар берилди.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати