Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасида Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган ҳамда чет давлатда меҳнат фаолиятини тугатиб қайтган фуқаролар билан хуқуқни мухофаза қилиш органлари маъсул ходимлари мулоқат ўтказилди.

Учрашувда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш, меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш, уларнинг оила аъзолари учун ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий қилинганлигин, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларнинг реинтеграциясини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилингнлиги, хорижда ишламоқчи бўлган шахсларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, фуқароларнинг чет элда бўлиш даврида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётганлигин ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish