Жорий йилнинг 5 май куни бандлик бош бошқармаси ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули Гулистон шаҳар “Шодлик” маҳалласида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда аҳолидан тушган мурожаатларни ҳал этиш борасида аниқ ва тезкор чоралар кўрилди.
Хусусан, фуқароларнинг 5 нафари касбга ўқитиш масаласини бўйича мурожаатлари қаноатлантирилиб, Гулистон шаҳридаги “Мономарказ”га йўлланмалар берилди.

Шунингдек, 2 нафар мурожаатчини доимий ишга жойлаштириш учун шаҳардаги янги қад ростлаган “Саховат” савдо марказига ишлашга юбориш учун рўйхатга олинди. Бундан ташқари субсидия асосида енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун мурожаат қилган фуқаролардан 1 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, жойида аризалар қабул қилинди.
Барча мурожаатлар шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан назоратга олинди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish