Муҳтарам Призидентимиз томонидан 2021 йилни ”Ёшлар ва аҳоли саломатлиги» йили деб эълон қилиниши жамият тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар қандай соҳа вакилига улкан ижтимоий маъсулият юклайди. Бу ўз ўрнида юрт равнақи йўлида самарали ишлар ташкил этиш лозимлигини англатади.
Шу мақсадда 2021 йилнинг центябригача Ёшлар ва Аёллар дафтаридаги ишсизлар бандлигини тўлиқ таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мисол тариқасида айтадиган бўлсак,2021 йилнинг январь-апрель ойларида тасдиқланган платформа маълумотларига кўра Боёвут туманидаги 4976 нафар ишсиз ёшлар орасидан 1910 –нафарининг иш билан бандлиги тўлиқ таъминланди, жумладан:
1.Доимий ишга жойлашганлар – 274 нафар
2.Жамоат ишларига юборилганлар – 10 нафар
3.Касбга қайта ўқитилганлар -22 нафар
4.Дехқончилик учун ер ажратилганлар-1151нафар
5.Банклар тамонидан кредитлар ажратилганлар-156нафар
6.Фермерлар кенгаши томонидан кредит ажратилганлар-32 нафар
7.1+1 тамойили асосида тадбиркорларга бириктирилганлар-17 нафарни ташкил қилади.
Бугун ҳам Боёвут туманининг марказий майдонида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор“тамойили асосида ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,биржа раҳбари ва Бизнес омбутсман вилоят бўлимининг вакиллари ҳам иштрок этишди.
Тадбирда тумандаги 8 та давлат ташкилотлари билан бир қаторда қатнашган 10 дан ортиқ тадбиркорлар ташриф буюрганларга ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари сони ва иш фаолияти ҳақида батафсил маълумот беришди.
Ярмакада қатнашган ёшларнинг кўпчилигини касбга қайта ўқитилиш билан боғлиқ саволлар қизиқтирди. Улар ўз саволларига тадбир ташкилотчилари бўлган масъул ҳодимлардан батафсил жавоб олишди. Ярмарка давомида ишга жойлашиш мақсадида ташриф буюрган фуқароларнинг исм-шарифи ёзиб олиниб,ўша жойнинг ўзидаёқ ишга жойлашиш учун зарур ҳужжатлар ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки,бугунги тадбир орқали кўпчилик ишсиз ёшларнинг иш билан таъминлаш имкони яратилди. Балки,қайсидир маънода ўз оиласининг моддий таъминотига оз бўлсада ҳисса қўшишни ният қилган аммо бу борада кўмакка муҳтож бўган ёшларда умид уйғотишга эришилди,дейиш мумкин.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати