Жорий йилнинг 1 июнь куни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарига киритилган ишсиз шахсларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари ярмарка”си ўтказилди.

Ўтказилган тадбирҳар сафарги ярмаркалардан фарқ қилган ҳолда янгича ёндошув асосида ташкил этилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Биринчи йўналишда корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларининг бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этиб, банд бўлмаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўлса, иккинчи йўналишда эса ўзига мақбул келадиган ишни топаолмаган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик қилиш истагини амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан кредит ажратилиши бўйича кўргазмали материаллар таништирилди.

Ушбу тадбирда 49 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 1782 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.

Тадбирга 978 нафар иш қидирувчиларжалб қилинган бўлса, ярмарка натижаси билан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 146 нафар иш қидирувчиларга (шундан 62 нафари аёллар ва 49 нафари ёшлар дафтаридан) бандлик соҳасида қуйидаги хизматлар кўрсатилди.

Биринчидан, доимий ишга жойлаштириш бўйича 65 нафар фуқароларга (шундан 24 нафари аёллар ва 15 нафари ёшлар дафтаридан) корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди.

Иккинчидан, 4 нафаришсиз шахслар (шундан 2 нафари аёллар ва 2 нафари ёшлар дафтаридан) зарур касб малакасига эга бўлмаганлиги туфайликасбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш учун қисқа муддатли ўқув курсларига жалб этилди.

Учинчидан, хақ тўланадиган жамоат ишларига 44 нафар ишсизларга (шундан 24 нафари аёллар ва 10 нафари ёшлар дафтаридан) йўлланмалар берилган бўлса, ёшлар ва аёллар дафтаридаги ишсиз фуқаролар орасидан 18 нафари Ёшлар ишлари агентлигига, 34 нафари маҳаллаларда ёрдамчи инспекторларгасаралаб олинди. 

Тўртинчидан, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича 23 нафари (шундан 
9 нафари аёллар ва 15 нафари ёшлар дафтаридан) 
рўйҳатга олинди. Уларга 6 сотих иссиқхоналар қуриб берилиши келишилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бундан ташқари, 185 нафар иш қидирувчиларга меҳнат қонунчилиги, иш жойини ўзгартириш, бўш иш ўринлари ва бошқа шу каби масалаларда маслаҳатлар берилди. 

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish