✅ Ҳа олиши мумкин, чеклов йўқ.
❌Фақатгина меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари туфайли бекор қилинганда (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) йиллик асосий ва қўшимча меҳнат таътилидан асли ҳолида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
❗️Демак, ҳодим 2 ойлик огоҳлантириш муддати давомида таътил олиши мумкин.
🤔 Хўш, таътил даврида огоҳлантириш муддати тугаса, шартнома бекор қилинадими❓
❌ Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3-қисмига кўра ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
⚠️Диққат! Таътил муддати огоҳлантириш муддатига қўшилади. Лекин, ходим таътилда бўлган даврида иш берувчининг ташаббуси билан шартномани бекор қилишга йўл қўйилмайди. Ходим таътилдан қайтгачгина шартнома бекор қилинади.
⚠️ Диққат! Меҳнат кодексининг 102-моддаси 6-қисмига кўра, ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди, меҳнатга оид муносабатларнинг корхона тугатилганлиги натижасида бекор қилиниши бундан мустасно.
⚠️❗️Эътибор беринг, огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди дейилмоқда. Демак, таътил вақти огоҳлантириш муддатига киради. Лекин, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ходим таътилда бўлган даврида иш берувчининг ташаббуси билан шартномани бекор қилиб бўлмайди, шунинг учун ходим таътилдан қайтгач шартнома бекор қилинади.