Тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар замирида ушбу соҳа фаолларини яратувчанлик ва фидойилигини муносиб рағбатлантириш мақсадида, ўтган йиллар давомида “Ташаббус” кўрик танлови ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 7 июнь куни “Ташаббус 2021” кўрик танловнинг вилоят босқичи ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ташаббуси билан ташкил этилган 3 та ишлаб чиқариш кооперативлари фаол иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши бўйича Оқолтин туманида ташкил этилган “Oqoltin Sport Level” ишлаб чиқариш кооперативи ҳамда “Энг яхши кўргазма намойиши учун” Мирзаобод туманида ташкил этилан “Саттарқул ота” ишлаб чиқариш кооперативилар ғолиб деб топилди.

Айни дамда “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинация ғолиби “Oqoltin Sport Level» ишлаб чиқариш кооперативи “Ташаббус 2021” кўрик танловнинг Республика босқичи иштирок этмоқда.

By admin

Fikr bildirish