⚡️Гулистон шаҳрида “Лойиҳалар ва бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди
Жорий йилнинг 24-июн санасида Гулистон шаҳридаги Маънавият марказида шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, шаҳар Аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази, ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши ва шаҳар тижорат банклари ҳамкорлигида «Ёшлар ойлиги» доирасида «Лойиҳалар ва бўш иш ўринлари ярмаркаси» ташкил этилди.
Мазкур ярмаркада жаъми 71 нафар ишсиз ва касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган ёшлар иштирок этди. Тадбир ташкилотчилари ва шаҳар худудидаги ишлаб чиқариш корхоналар раҳбарлари иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига тўлиқ жавоб беришди.
Тадбир сўнгида 10 нафар ёшларга Мономарказда ўқишга ва 11 нафар ёшлар ишлаш истагини билдириб, уларни бандлигини таъминлаш мақсадида ташкилотларга йўлланмалар берилди. Шу ўринда 2 нафар ёшлар синов шарти асосида тикувчилик бўйича ишга таклиф этилди.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати