Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ва ташқи меҳнат бозорларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида 2021 йил 25 январь кунидаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4962-сонли сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган Гулистон қурилиш коллежи негизида Қурилиш соҳасидаги малакали мутахассисларини тайёрлаш марказида 1 апрелда илк тингловчиларни қабул қилган эди.
Таълим олувчилар қурилиш бўйича кўникмалар хорижий (рус) тили, Россия ва Қозоғистон тарихи, анъаналари, урф одатлари ва қонунлари бўйича дастлабки билимларни ўзлаштирди.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ҳар йили нишонланадиган 30 июнь “Ёшлар куни” байрами арафасида ушбу марказнинг 110 нафар тингловчиларига давлат намунасидаги Сертификатлар, ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) дастури бўйича “Ишчи мутахассисликлар учун рус тили” курсини тамомлаганлиги тўғрисида Сертификатлар тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди. Тингловчиликларнинг 40 нафаридан ортиғи хорижий давлатларда ишлаш истаклари борлигини билдирди.
Маросимда санъаткорларнинг бадиий чиқишлари барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбир якунида иштирокчилар учун ёзилган дастурхон атрофида диний ишлаб бўйича вилоят вакили қуръон тиловат қилиб, тингловчиларга келгуси меҳнат фаолиятини амалга оширишда нималарга эътибор қаратишлари, тўғри йўлда адашмаслиглари тўғрисида ўз маърузаси билан иштирок этди.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати