Президентнинг тегишли Фармон ва қарорлари асосида Қурбон Ҳайити арафасида ҳамда байрамдан кейин иш ва дам олиш кунлари ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиганларга ҳам, 6 кунлик ишлайдиганларга ҳам бир хил бўлади. Тақвим қуйидагича кўриниш олади:

✅ 17 июль (шанба) — иш куни;
❌ 18 июль (якшанба) — дам олиш куни;
✅ 19 июль (душанба) — иш куни;
❌ 20 июль (сешанба) — Қурбон Ҳайити байрами;
❌ 21 июль (чоршанба) — дам олиш куни;
❌ 22 июль (пайшанба) — дам олиш куни;
✅ 23 июль (жума) — иш куни;
✅ 24 июль (шанба) — иш куни;
❌ 25 июль (якшанба) — дам олиш куни.

Маълумот учун:

5️⃣ ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 17 июль (шанба) ҳамда 24 июль (шанба) кунлари ишга чиқишади, бунинг эвазига 21 июль ва 22 июль кунлари дам олишади. Яъни 5 кунлик ишлайдиганларда қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган, шунчаки уларнинг дам олиш кунлари кўчирилган;

6️⃣ ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун эса 21 июль (чоршанба) ва 22 июль (пайшанба) кунлари қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланади.

By admin

Fikr bildirish