Бугун 2021 йил 17 июл куни Гулистон ишга мархамат мономарказига Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Якубов Нодир Гулмуродович ташриф буюрди. Ташриф давомида вазир ўринбосари мономарказда тингловчилар учун яратилган шарт шароитлар билан танишди мастер ва тингловчилар билан сухбатда бўлиб, мономарказ худудидини ободонлаштириш, йўлаклар ва хоналарни касбга оид лавхалар билан бойитиш, тингловчилари нисбатан камроқ бўлган йўналишлар бўйича тарғибот ташвиқот ишлари олиб бориш бу борада махалла фуқаролар йиғинлари умумтаълим мактаблари  ва шахар туман АБКМ лар хамкорлик қилиш бўйича тавсияларини бериб ўтди.

Бундан ташқари, мономарказ худудида бўш бўлган устахоналар ва бщш ер майдонларига махаллий тадбиркорларни жалб қилиш орқали ҳамда енгил конструкцияда қуриш шарти билан бюджетдан ташқари маблағларни топиш лозимлиги бўйича кўрсатма бериб ўтилди.

Бугунги кунда мономарказда ўқиш икки навбатда ташкил этилган ва жами 425 нафар тингловчилар касблар ўрганиш сир асрорларини ўрганиб келишмоқда.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish