Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нафақат инсоннинг кунлик эҳтиёжларида, давлатнинг равнақ топиши, янада тараққий этишида ҳам муҳим манбаа ҳисобланади. Шу сабабли юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча йўналишларида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаяпти. Жумладан, Сирдарё вилоятида ҳам, айниқса, оҳирги тўрт-беш йил мобайнида бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Соҳани ривожлантириш йўлида инновацион лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодир Якубов жорий йилнинг 6 сентябрь куни 2021 йил йиғим-теримида қатнашадиган кўнгилли ҳашарчилар учун ташкил этилган ётоқ жойлари – “Ҳашарчилар шаҳарчаси”ни кўздан кечирди.

Дастлаб Сирдарё тумани Янги ҳаёт СИУда “Назаров Абдуҳалил Эргашович” фермер хўжалигида пахта йиғим-теримида қатнашаётган кўнгилли ҳашарчилар билан учрашиб улар учун яратилган шарт-шароитлри билан танишди. 

Вазир ўринбосари “Ҳашарчилар шаҳарчаси”да нималарга эътибор бериш кераклиги юзасидан кўрсатма бераркан, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда инсон ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қилинаётганлиги, барча амаллар халқ манфаатини кўзлаган ҳолда олиб борилаётганлигини таъкидлади. Шу сабабли йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга умуман йўл қўймаслик, ҳар бир ҳашарчи билан меҳнат шартномаси тузилиши шартлигини алоҳида ўқтирди. Ўтган йилги йиғим-терим мавсумида ҳашарчиларга қулай шароит яратишда баъзи камчиликларга йўл қўйган хатолар такрорланмаслиги бўйича топшириқлар берди.

Шундан сўнг, Сайхунобод ва Боёвут туманиларида ташкил этилган “Ҳашарчилар шаҳарчаси” да бўлди. Мазкур ҳашарчилар турар-жойи аҳоли пунктига яқин жойлаштирилган бўлиб, тиббиёт хонаси, маданий ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган жой, аёллар ва эркаклар учун алоҳида ётоқхоналар, оилавий ташриф буюрган теримчилар учун ётоқхона, шунингдек, кийим-бош ювиш учун хона ажратилган бўлиб, у зарур кир ювиш машиналари билан жиҳозланган. Шу билан бирга ҳашарчиларга очиқ ва ёпиқ овқатланиш жойлари ҳозирланган.

Биргина Боёвут туманида жорий йил пахта йиғим-терими мавсумида 11 мингга яқин теримчи қатнашиши режалаштирилган бўлиб, шундан 2 минг 400 нафари қўшни вилоятлардан жалб қилинади. Мазкур 2 минг 400 нафар ҳашарчилар учун сиғими 70 дан 220 нафаргача бўлган жами 19 та ётоқ жойлари тайёрланмоқда.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish