Бугун, 15 сентябр куни Сирдарё туман хокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман прокуратураси , Мажбурий ижро бюроси ва бошқа ташкилотлар билан хамкорликда тумандаги ишсиз ва фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида «Сирдарё бизнес акселератори»да «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари ярмаркаси» ўтказилди.

Бўш иш ўринлари ярмаркасини ташкил этишдан мақсад туманда яратилган иш ўринлари ва бўш иш ўринлари билан яқиндан таништириш ва шу билан биргаликда ишсиз аҳолини ва энг мухуми ёшларни иш билан таъминлаш мақсад қилиб қўйилган.

Ярмаркада тумандаги 25 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган 495 та бўш иш ўринлари билан иштирок этган бўлса, шундан касб ҳунар коллежлари битирувчилари учун 318 та бўш иш ўринлари тўғри келади.

 Мехнат ярмаркаси жараёнида тумандаги банд бўлмаган фуқаролар ўзларига мақбул бўлган бўш иш ўринлари билан батафсил танишиб чиқишлари ва иш билан таъминланишлари учун яратиб берилган қулай шароитлардан фойдаланган ҳолда ўзлари танлаган касблари бўйича иш ўринларига эга бўлишди.

Ярмарка давомида фуқароларнинг 10 нафари доимийи ишли бўлди. Жумладан, “РЕКАМЕД ФАРМ “МЧЖга 9 нафар, Ободонлаштириш бошқармасига 1 нафар фуқароларга йўлланмалар берилди ва ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, 24 нафар  ишсиз фуқаро билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилиб, пахта еғин теримига иштирок этадиган бўлди.

Касбга ўқитиш, қайта ўқитиш курсларида ўқитиш бўйича 25 нафар фуқароларга хуқуқий маслахатлар берилди.

Шу билан бирга Мехнат ярмаркасида иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларнинг 39 нафар фуқароларга «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» Мехнат мухофазаси ҳамда меҳнат қонунчилиги тўғрисида, касб танлаш ўз касбини ўзгартириш бўйича шунингдек ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича хуқуқий маслахатлар берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish