Сайхунобод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари вакант лавозимлари бўйича 2021 йилнинг 16 сентябр куни ярмарка ўтказилди.

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумандаги Истирохат боғида МИБ Сайхунобод туман бўлими ҳамда Сайхунобод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда тумандаги ишсиз фуқаролар ҳамда алимент тўловчи фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16 сентябр куни бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

           Бўш иш ўринлари ярмаркасида 14 нафар фуқароларга турли соха бўйича йўлланмалар берилиб, ишга жойлаштирилди. Ярмаркада 22 нафар фуқароларга ўз мурожаатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish