Россия Федерациясининг Москва, Ленинград ва Тюмень вилоятлари, Иванова шаҳридаги салоҳиятли иш берувчилар тикувчилик, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги 280 дан ортиқ бўш иш ўринлари учун жорий йил 24 сентябрь куни онлайн тарзда танлов ўтказади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун талаблар қуйидагича:

✅ 20-50 ёш оралиғида бўлиши;

✅ Опалубка ўрнатиш, бетон қуйиш ва арматура тўқиш ишларида малакага эга бўлиши;

✅ Тикувчилик соҳасида 3 йиллик тажрибага эга бўлиши;

✅ Конвейерда ишлаш кўникмасига эга бўлиши;

✅ Юқори талабчанлик;

✅ Судланмаган бўлиши;

✅ Ўзбекистондан чиқишга ва Россияга киришга таъқиқ қўйилмаган бўлиши.

❇️ Ойлик маош (иш ҳажми ва иш графигига боғлиқ).

Танлов 24 сентябрь куни соат 11:00 да Ленинград вилоятидаги «тикувчилик», 12:00 да Тюмень вилоятидаги «бетон қуювчи», 14:00 да Иванова шаҳридаги «сантехника қисмларини йиғиш», 16:00 да Москва вилоятидаги «арматура тўқиш» бўш иш ўринларига Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг барча минтақавий филиалларида онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

📍Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, «Ишга марҳамат» мономаркази биноси, Утепова кўчаси р/у. Мўлжал: «Истиқлол боғи» (Квадрат парк). Мурожаат учун: (55) 102-53-32, (55) 102-53-34.

📍Андижон шаҳри, Амир Темир шоҳ кўчаси, 39-уй. Мўлжал: Автовокзал. Мурожаат учун: Тел:. (95) 202-33-55.

📍Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй. Мўлжал: Бухоро «Ишга марҳамат» мономаркази. Мурожаат учун: Тел:. (65) 226-56-99; (99) 708-49-98.

📍Жиззах шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Манзил: Жиззах шаҳар, Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй. Мўлжал: Аввалги Санъат коллежи биноси, 1-сонли Нотариал идора. Тел:. 72-223-90-65, 72-223-90-66.

📍Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70а-уй. Мўлжал: «Ишга марҳамат» мономаркази. Мурожаат учун: Тел:. (91) 214-26-27, (97) 293-27-52, (97) 770-04-92.

📍Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43а-уй. Мўлжал: Вилоят БКМ. Мурожаат учун: Тел:. (79) 224-11-60.

📍Наманган шаҳри, Нодира кўчаси, 3-уй. Мўлжал: Сардоба бозор, Зангори экран ёнида БКМ биносида. Мурожаат учун: Тел:. (69) 227-94-64, (69) 227-97-27.

📍Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 1-уй. Мўлжал: Вилоят ҳокимияти. Мурожаат учун: Тел:. (66) 233-24-00, (66) 233-53-00.

📍Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. Мўлжал: Мономарказ биноси. Мурожаат учун: Тел:. (67) 225-55-59.

📍Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уй. Мўлжал: Эски шаҳар АБКМ биноси. Мурожаат учун:
Тел:. (76) 222-45-22.

📍Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй. Мўлжал: Сада автобус бекати. Мурожаат учун: Тел:. (55) 900-33-10.

📍Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят меҳнат бошқармаси биноси. Мурожаат учун: Тел:. (73) 244-40-01.

📍Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Байналмилал кўчаси 6-уй. Мўлжал: Мономарказ биноси. Мурожаат учун: Тел:. (62) 224-12-35.

📍Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 34-уй. Мўлжал: Япон маркази биноси. Мурожаат учун: (71) 236-30-40.

By admin

Fikr bildirish