Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади.

Орасталик бизнинг қон-қонимизга сингиб келаётган қадриятлардан бири, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Айни кунларда вилоятнинг барча маҳаллаларда жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилинган фуқаролар томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят маркази бўлган Гулистон шаҳрида бу эзгу юмушлар уюшқоқлик билан олиб борилаётганига гувоҳ бўламиз.

Ҳудудда айни кунда меҳнат органлари томонидан жамоат ишларига жалб қилинган 150 нафар фуқаролар йўллар атрофида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш, эҳтиёжманд оиланинг уй-жойини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда асосий эътибор ободончилик ишларига қаратилган, шу боис, ҳар куни тонг саҳардан кўчама-кўча кезиб, шаҳарни обод этишга қаратилган. Барча юмушлар маҳалла фаоллари билан ҳамжиҳатликда олиб борилмоқда.

Дарвоқе, уй ҳам, кўча ҳам ўзимизники, унинг тозалиги ва ободлиги эса она Ватанимиз гўзаллигига гўзаллик қўшади.

Дарҳақиқат, шахарда бугунги кунда барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, намунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда. Натижада одамларимизнинг ўз ҳаётига бўлган ишончи юксалиб, яшашга, келажакка бўлган интилиши кучаймоқда.Ободлик бор жойда, файзу барака, ривожланиш бўлади.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish