Меҳнат кодексининг 131-моддасига биноан, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлардир:
1 январь — Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Меҳнат кодексининг 121-моддасига асосан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага, 1 октябрь (жума) – Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ ишланмайдиган кун ҳисобланади.

➡️ Шу муносабат билан бугун барча ходимлар иш вақтини 1 соат олдин тугатиб уйига кетишлари мумкин.

By admin

Fikr bildirish