Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашуви давом этмоқда.

Президент учрашув давомида Сирдарёдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига тўхталди.

— Сирдарёда 40 минг нафар аҳоли ишсиз. Бунга қўшимча равишда ҳар йили меҳнат бозорига 15 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. 

— 30 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас.

— 282 минг нафар (33 фоиз) аҳолида сурункали касалликлар аниқланди. 

— 5 мингдан зиёд оила уй-жойга муҳтож.

— 136 та маҳалладаги ичимлик суви таъминоти талаб даражасида эмас.

— Йўл-транспорт, канализация ва бошқа инфратузилмалар бўйича ҳам, аҳолида кўплаб эътирозлар мавжуд.

— 83 та мактаб қувватига нисбатан 1,5-2 баробар кўп юклама билан ишламоқда. 

— 8 та маҳаллада боғча умуман йўқ.

Ш.Мирзиёев вилоятни ривожлантириш бўйича 5 йиллик дастурни таништиришни бошлади. 

By admin

Fikr bildirish