📝 Меҳнат дафтарчасида ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган санаси, паспорт алмашиши билан боғлиқ маълумотларга ўзгартириш киритиш йўлга қўйилди.

🔸Бунинг учун ходимнинг шахсий саҳифасида «Маълумотларни янгилаш» тугмачасидан фойдаланиш лозим.

🔸Ходимни янги паспорт серияси ва рақамини киритиш лозим.

🔸Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган санаси ўзгарганлиги тўғрисидаги ёзувлар билан танишиш учун «CV/Объективка» бўлимига ўтиш лозим.

🔸Меҳнат дафтарчасидан кўчирма юклаб олинаётганда, ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган санаси ўзгарганлиги тўғрисидаги ёзувлар қўшимча маълумот сифатида акс этади.

Диққат! Паспорт ўзгармаган ҳолда маълумотларни янгилаш тугмаси фуқарони яшаш жой манзили, шахсий маълумотлардаги мавжуд хатоликларни тўғирлашда фойдаланилади.

🔹Қўшимча маълумот учун телеграм гуруҳига ўтиш
(https://t.me/joinchat/URlLmDSe1CID_05m)🔹Қўллаб-қувватлаш хизмати: (71) 200 70 30

By admin

Fikr bildirish