Фуқаролар Краснодар ўлкаси ва Новосибирск вилоятларининг йирик иш берувчилардан бири ҳисобланган «КлиматКонтроль» МЧЖга қарашли қурилиш объектларига ишга таклиф қилинади.
Бўш иш ўринларига 20-45 ёшдаги, камида 1 йиллик иш тажрибага эга ва жисмонан соғлом, хорижга чиқиш паспорти мавжуд фуқаролар (эркаклар) талаб этилади.
✈️ Авиа чипта ва Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш харажатлари, ётоқхона, махсус ишчи кийим ва уч маҳал овқат иш берувчи томонидан қопланади.
Иш вақти: ҳафтасига 6 кун, 8-10 соатдан;
Ойлик иш ҳақи: 30 минг рубль (режа ортиғи билан бажарилганда мукофот пули тўланади).
Талаб этиладиган мутахасисиликлар:
- сантехник;
- пайвандчи;
- вентиляция тизимлари монтажи;
- том ёпиш учтаси (кровельщик);
- отделочник;
- разнорабочий;
- электрик;
Ушбу касблар бўйича ишлаш истагида бўлган фуқаролар 20 октябрь соат 10:00 да бошланадиган танловларда иштирок этиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Сирдарё вилояти филиалига хорижга чиқиш ва биометрик паспортлари билан келишлари сўралади.
📍 Манзил: Гулистон шаҳар, Хондамир кўчаси, 49-уй. Мўлжал: Мономарказ биноси.
☎️ Маълумот учун: Тел: 67-225-55-59