жорий йилнинг 20 октябрда Бандлик бош бошқармасида мамлакатимизда жорий йил
24 октябрда бўлиб ўтадиган Президент сайловига бағишланган “Сайлов — муҳим сиёсий жараён” мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда Бандлик бош бошқармаси, туман ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва тасаруфий ташкилотлар иштирок этди.


Семинарда бош бошқарма бошлиғи М.Муҳаммадиев бу йилги бўладиган сайловда ҳар бир сайловчининг овози муҳимлиги, ҳар ким ўзи муносиб кўрган номзодга овоз бериши, сайловда иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг ўзи ва оиласи келажаги учун муҳим аҳамият касб этишини тушунтириб ўтди.
Семинарда Келажак лидерлари аъзоси Ойбек Рихсибоев иштирок этиб бу йилги сайлов аввалгилардан бошқача тарзда ўтказилаётганлигини яъни биринчи марта Президентликка аёл кишининг номзоди қўйилганлигини такидлаб ўтди.

By admin

Fikr bildirish