📞Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг вилоятлардаги бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари ходимларининг коррупцион ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш мақсадида Агентликда «Ишонч телефони» (71-244-23-34) фаолияти йўлга қўйилган.
☎️ “Ишонч телефони”га душанбадан жумагача соат 9:00дан 18:00га қадар (тушлик вақти: 13:00дан 14:00гача, шанба ва якшанба дам олиш кунлари) қўнғироқ қилиш мумкин.
📝Мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахс “Ишонч телефонига” қўнғироқ қилганда фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, юридик шахснинг номи, жавоб юбориладиган почта манзили ва боғланиш учун алоқа телефон рақами, шунингдек хабарнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотларни тақдим этиши шарт.
⚠️“Ишонч телефони” орқали мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаат мазмуни ва тақдим этган маълумотнинг махфийлиги кафолатланади.
🔎 “Ишонч телефони”га қолдирилган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида кўриб чиқилади.