svbandlik.uzFebruary 12, 2020
Жорий йилнинг 3 февраль куни Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси мажлислар залида Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари О.Носиров раислигида Бандлик бош бошқармаси, Ёшлар иттифоқи, Савдо-саноат палатаси, Касб-хунар таълими бошқармаси, маҳалла жамғармасининг маъсул ходимлари иштирокида “Ёшларни бандлигини таъминлаш, касб-хунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш” мавзусида ўтказилган йиғилишдан сўнг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги таркибидаги Оқолтин хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида 75 нафар ёшлар тикувчилик, пазандачилик, сартарош, мебел устаси каби касбларга ўқитиш ишлари бошланди. Ушбу ўқишлар давомида ёшлар тумандаги “Акбар текистил” МЧЖда амалий машғулотларини хам ўтказмоқда.
Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси матбуот хизмати