Ўзбекистон Республикасида Инқирозга қарши курашиш дастури доирасида Ширин шаҳрида ишсизлар, хорижий давлатларга ишлаш мақсадида кетмоқчи бўлиб бироқ  кетаолмай қолган фуқаролар ҳамда карантин туфайли иш жойлари вақтинчалик иш фаолияти тўхтатилганлиги натижасида ишсиз қолган фуқаролар Жамоат ишларига жалб этилмоқда.

Ушбу жамоат ишларида иштирок этаётган жами 282 нафар фуқаролардан,  ободонлаштириш йўналишида 100 нафар, кўп қаватли уй – жойларни таъмирлаш йўналишида 20 нафар, шаҳарда дизенфекция ишларини олиб боришда кўмаклаишиш учун 10 нафар, маҳалла фуқаролар йиғинларида обод қишлоқ ҳамда обод марказ лойихаларида 152 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этишмоқда. 

svbandlik.uz
svbandlik.uz
svbandlik.uz
svbandlik.uz
svbandlik.uz

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish