Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида карантин даврида ишсиз, вақтинча ишини йўқотган, хорижга ишлаш учун кета олмаган ва ишга жойлашиш истагида бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳри бўйича апрел ойи давомида 344 нафар ишсиз фуқароларҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Уларга 25 апрель ҳолатига иш ҳақи тўлови учун 106 миллион сўм тўлаб берилди. Иш ҳақи тўлаб бериш ҳар беш кунликда ташкил этилди.

 Маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали238нафаришсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, шундан;

134нафаришсиз фуқароларободонлаштириш кўкаламзорлаштириш яънисупуриш,ариқларни тозалаш, кўчат экиш,девор ва дарахтларни оқлаш, ички кўчалар, пиёдалар юриш йўлакларини майда таъмирлаш ва тозалаш  ишларида;

94нафаришсиз фуқаролар “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш, реконструкция қилиш, бузиш ва бошқа ишларда;

10нафаришсиз фуқаролар маҳаллалар орқали “якка ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож аҳолини парваришлашишларида иштирок этмоқдалар.

svbandlik.uz

Бундан ташқари, шаҳар Санитария-эпидемология маркази орқали10нафаришсиз фуқаролар дезинфекция ишларини бажаришга, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси орқали 1нафаришсиз фуқаро Улуғ ватан уруши қатнашчисига патронаж хизмати кўрсатишга, Чорва-насл корхонаси орқали 1нафаришсиз фуқаро наслчилик бўйича техник осменатор ишига, шаҳар Ички ишлар бўлими орқали 22нафаришсиз фуқаролар “карантинга олинган оилаларга бириктирилган ёрдамчи посбон” ишларига,Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда 50нафаришсиз ёшлар“Хайрия марказлари”га юкларни қабул қилиш ва тарқатиш ишларига, 10нафаришсиз фуқаролар шаҳар прокуратураси томонидан ташкил этилган “Кўча савдо марказлари”га ва 12нафаришсиз фуқаролар ташкил этилган блок постларда посбон сифатида ҳақ тўланадиган жамоатишларига жалб этилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон “2019йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон РеспубликасиБандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш доирасида биргина апрел ойининг ўтган даврида банд бўлмаган ер эгаларига Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун 17,8миллион сўм,Суғориш воситалари харид қилиш учун 5,7миллион сўм ва уруғлик ҳамда кўчатлар сотиб олиш учун 3,8миллион сўммаблағлар йўналтирилди.

Охирги бир ҳафта ичида банд бўлмаган томорқа ер эгаларигаяна 100 та Енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб беришвазифаси белгиланган. Ҳозирда ҳужжатлар расмий- лаштирилиши тугалланмоқда ва маблағлар йўналтирилади. Натижада Карантин даврида ишсиз бўлган яна 100 дан ортиқ фуқаролар бандлигини таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сон “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилган санадан бошлаб ва улар амал қилишининг бутун даври пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига ҳисобланиши белгиланган.

Ушбу ижроси доирасида апрел ойининг 25 санасига қадар 44 нафар ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish