Вилоят Бандлик бош бошқармаси “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалий ишларни бошлаб юборди.
Жумладан, Ховос туманининг “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 7 та кам таъминланган оилалар оталиққа олиниб, уларнинг ҳар бирига бир ойлик учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Шунингдек, оилаларнинг аҳволи бандлик нуқтаи назаридан ўрганиб чиқилди.
Хусусан, ўрганиш жараёнида ушбу 7 та хонадонда 18 нафар аҳоли истиқомат қилиши, улардан 9 нафар меҳнатга лаёқатли ёшдагилар,
5 нафар мактаб тарбиясидаги болалар, 4 нафари эса ногирон пенсионерларни ташкил этмоқда.
Меҳнат лаёқатли бўлган 9 нафар фуқаролардан 4 нафари уй бекаларини, 2 нафари олий ўқув юртлари талабаларини, 2 нафари иш билан банд бўлганларни ташкил этса, 1 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилди.
Қолаверса, вилоят Бандлик бош бошқармаси тизимида ишловчи
348 нафар ходимларнинг 15 млн.сўмлик иш ҳақлари ихтиёрий равишда “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига ўтказилиши белгиланди.
Сирдарё вилояти Бандлик бош
бошқармаси матбуот хизмати