Жорий ойда туманда 1347 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди.
Жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар асосан махалларни ободонлаштириш, карантин даврдида дизенфекция ишларини амалга ошириш, блок постларда ёрдамчи поспон хамда пиллачилик ишларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган вақтинчалик ишлар билан танишиб чиқди.
Туман ҳокимининг 2020 йил 3-апрель куни № 416-сонли қарори билан ташкил этилган “Сайҳун агро кенгаши” ишлаб чиқариш кооперативига ташриф буюрди.
Ушбу кооперативга ҳоким қарори билан 21 гектар ер майдони ажатилиб, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 95.9 млн.сўм субсидия ажратилиб, ҳозирги кунда 43 нафар кам таъминланган фуқароларушбу коопративга аъзо сифатида қабул қилинди.
Ҳозирги кунда кооперативнинг ер майдонига ток (узум) кўчатлари ва кўчатлар оралиғига картошка уруғлари экилган.
Бундан ташқари тумандаги Гулбулоқ ва Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган ва ишсиз фуқаролар учун бадликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қурилган енгил конструкцияли иссиқхонада олиб борилаётган ишлар фаолияти билан танишди.
Вазир ўринбосари кооператив раҳбари, аъзолари ва иссиқхона эгаларига ўз фикир мулохазалари ва таклифларини билдирди.
Сирдарё вилояти Бандлик бош
бошқармаси матбуот хизмати