Пандемия даврида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Гулистон шаҳрида аҳолининг ижтимоий қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳар бир махалладан секторлар кесимида турмуш тарзи оғир оилалар танлаб олинди. Турмуш тарзи оғир хонадонлар Гулистон шаҳрида жами
361 та бўлиб, шундан 1-секторга 90 нафари тўғри келади.
Жорий йил 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Муҳтурам Президентимизнинг ушбу видеоселектордаги берган топшириқларидан келиб чиқиб, “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида юритилаётган темир дафтардаги турмуш тарзи оғир, даромади паст хонадонлар учун жорий йил 28 майда карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда
1-секторда “Сайёр меҳнат ярмаркаси” шаҳар ҳокимияти, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда АТ “Халқ банки” Гулистон шаҳар филиали ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Исматов ҳамда мутасадди ходимлар 1-секторга қарашли “Шодлик” МФЙда “Сайёр меҳнат ярмаркаси”ни иштирок этиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилишини инобатга олган ҳолда темир дафтардаги турмуш тарзи оғир ҳар бир хонадон вакилларига бўш иш ўринларини таклиф қилди.Бунинг натижасида “Шодлик” МФЙда 4 та, “Янги ҳаёт” МФЙда
2 та, “Ахиллик” МФЙда 4 та, “Дўстлик” МФЙда 4 та, “Навбаҳор” МФЙда 5 та жами 19 та фуқароларга ярмарка ташкилотчилари томонидан ҳар ҳил турдаги иш ўринлари таклиф қилинди. Жами 19 та фуқароларнинг 4 нафарига “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратилиши, 1 нафари “Экостоун” МЧЖ сунъий мармар ишлаб чиқариш корхонасига, 2 нафарида қурувчилик касби бўлганлиги сабабли қурилиш ташкилотида ишлаётганлиги, 3 нафарига субсидия асосида хонадонларидан иссиқхона қурилишида, 5 нафари Гулистон шаҳрида жойлашган “Мили Гулистон текстил” ва “Бест фаишон” МЧЖ тикувчилик ва ип йигирув корхоналарига йўлланмалар берилди. 4 нафари эса 34 хил йўналишда “Устоз шогирд” хунармандчилиги асосида ташкил этилган икки ойлик курсларда ўқишлари ва ўзлари танлаган йўналишларда касбга эга бўлиши бўйича келишиб олинди. Бу ташаббусдан асосий мақсад Гулистон шаҳрида темир дафтардаги аҳолининг турмуш тарзи оғир қатламини босқичма-босқич ҳар ҳил турдаги иш ўринлари билан банд қилиш, даромадини ошириш, камбағалчиликдан олиб чиқиш ҳамда темир дафтардаги хонадонлар сонини қисқартиришдан иборатдир.
Сирдарё вилояти Бандлик бош
бошқармаси матбуот хизмати