Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан жорий йил 14 майда Сирдарё вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишидаги топшириқлари бўйича 2020 йил 10 октябр ҳолатига қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан:    

1. Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида талофат кўрган маҳаллаларнинг ҳар бирида маҳаллий аҳолининг ишга жойлаштириш штаби ташкил этилиб, штабга Сирдарё вилоятининг барча туман (шаҳар) Аҳоли бандлигигакўмаклашиш марказлари раҳбарлари ҳамдаҚорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари масъул этиб бириктирилди.

2. Штаб вакиллари ва меҳнат органлари ходимлари томонидан талофат кўрган 9тамаҳаллаларда уйма-уй юриб, вақтинчалик ишсиз қолган ва меҳнат миграциясидан қайтиб келган 5 104 нафар фуқароларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилди.

Улардан алоҳида 3 765 нафар қурилиш ишларида тажрибаси бўлган фуқароларнинг мутахассисликлари бўйича рўйхатлари тузилди, хусусан, 551 нафар бетон қуювчи, 337 нафар ғишт терувчи, 359 нафар сувоқчи,

93 нафар гипсокартончи, 40 нафар электрик, 58 нафар пайвандчи, 34 нафар сантехник ва 2 479 нафарбошқа мутахассислар мавжудлиги аниқланди.

3. Манзилли рўйхат бўйича шу кунга қадар 4 860 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Жумладан:

– 3897 нафарижамоат ишларига,шу жумладан 2220 нафари қурилиш ҳудудларини ободонлаштириш ишларига, 982 нафарийўлак (тротуар) қурилишига ҳамда 695 нафари бошқа йўналишларга(чоравачилик, шахсий автомобилида хайдовчилик) жалб қилинди;

– 1048 нафариреспубликанинг бошқа ҳудудлардан келган қурилиш пудрат ташкилотларига расмий равишдамеҳнат шартномалари тузган ҳолда ишга жойлаштирилди;

Бунда, 58 нафарибетончи,42 нафари ғишт терувчи васувоқчи,

2 нафари пайвандчи, 240нафариустаёрдамчиси ва бошқа ишларга йўналтирилди.

– 805та талофат кўрган хонадонларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратилган 3,4 млрд.сўмсубсидия маблағлари ҳисобдан енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатилди.

-168,7 гектар ер майдонда ташкил этилган 8 та қишлоқ хўжалиги кооперативларига 453 нафар ишсиз фуқаро бириктирилди ва уларга кооператив устав фондига аъзолик улуши сифатида 1012,4 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Масалан, Сардоба тумани “Дўстлик” ҳудудидан 15 гектар ер майдонига “Green garden cooperativ” ИЧ кооперативи ташкил этилди ва унга 50 нафар кам таъминланган оила аъзолари бириктирилиб, аъзолик улуши сифатида 111,5 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

svbandlik.uz
svbandlik.uz

4. Талофат кўрган маҳаллаларда қайта тикланадиган уй-жойлар (коттеджлар) олди томонига йўлак (тротуар)лар қурилиш ишларини амалга ошириш учун 11 тамаҳалланинг ҳар бирига 20 нафардан ишсиз шахслардан иборат 11 та бригада шакллантирилди ва уларга Жамоат ишлари жамғармасидан 400 млн.сўмлик меҳнат қуроллари олиб берилди.

“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ, ҳудудлар “Ягона буюртмачи” инжиниринг компаниялари ва автойўл корхоналари билан биргаликда йўлаклар қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда пиёдалар юриш учун мўлжалланган жами 35 611метр(тротуар) йўлаклари қурилди.

Хусусан, Сардоба туманидаги “Қўрғонтепа” МФЙда 4 415 м, “Юртдош”МФЙда 840 м, “Дўстлик” МФЙда 1046 м, Оқолтин туманидаги “Шодлик”МФЙда11 335 м,“Учтом” қишоғида 390 м, “Саҳоват”МФЙда3 346м, “Аҳиллик”МФЙда 1 510м, Мирзаобод туманидаги“ Навбахор” МФЙда 7 539 м, “Ҳақиқат”МФЙда 5 190 м йўлаклар қурилди.

5. Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси балансида бўлган чодир (палатка)лар ва бошқа зарур жиҳозлар Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларидаги маҳаллаларда уй-жойларнинг қурилиши учун жалб қилинган ҳудудий “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялар ва ҳудудий қурилиш-пудрат ташкилотлари учун берилди.

Шу кунга қадар 179 та чодир, 176 та комплект стол-стул, 21та самовар ва 16та қозон ажратилди.

6. Талофат кўрган 9 та маҳаллалардачет элдан қайтиб келган ва кета олмаган меҳнат мигрантларни бандлигини ўрганиш мақсадида 18 273 нафар фуқаролар билан сухбат ўтказилди.

Шундан, 334 нафар чет элда юрган меҳнат мигрантларидан 103 нафари ҳозирги кунда вақтинча ишсизлиги аниқланиб, ушбу фуқароларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг тегишли бошқармасига манзилли рўйхати тақдим этилди.

Бундан ташқари, 213 нафари четдан қайтган ва кета олмаган меҳнат мигрантларидан 138 нафари вақтинча ишсиз эканлиги аниқланиб, ушбу ишсизларнинг 70 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Жумладан,58 нафари қурилиш ҳудудини ободонлаштириш ишларида,

12 нафари уй-жойларнинг олди томонига йўлак (тротуар) қурилиш ишларига жалб этилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish