Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019йил 31 майда 3163-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида эҳтиёжманд оилаларга қуриб берилган бир қатор иссиқхоналар самарали фойдаланилмаяпти.

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Хусусан, Сардоба тумани“Янгиқишлоқ” МФЙ “Аҳиллик” кўчасида яшовчи ишсиз фуқаро Раҳматов Жаҳонгир ҳамда “Қўрғонтепа” МФЙ “А.Қулбеков” кўчасида яшовчи ишсиз фуқаро Шамшиева Гулнораларга шахсий томорқа хўжалиги учун енгил конструкцияли иссиқхона қуриш мақсадида субсидия ажратилган. Лекин, бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилишига қарамай, мақсадли фойдаланилмаганлиги сабабли ушбу фуқаролар хонадонларидаги иссиқхоналар бузилиб, бошқа ишсиз ва эҳтиёжманд оилалар хонадонларига кўчириб берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish