Гулистон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ишчиси С.У. билан 2021 йил 9 август куни соат тахминан 15-50 ларда “Ахиллик” махалласи “Ўзбекистон” кўчаси Янги бозор айланма йўлининг атрофини супуриш вақтида автомашина уриб кетиши натижасида содир бўлган оқибати оғир бахтсиз ҳодисаниҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5-апрелдаги 183-сонли Қарори билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги Низомига асосан бошқармада “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Меҳнат Кодекси ва меҳнат муҳофазасига оид Қонун ости ҳужжатларининг бажарилиши ҳамда юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ходисаларни олдини олиш юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текшириш ўтказилган.
Ўтказилган текшириш давомида бошқармада меҳнатни муҳофаза қилиш борасида бир қатор камчиликларга йўл қўйилаётганлиги, бу борада ходимларга етарлича шарт-шароитлар яратилиб берилмаганлиги маълум бўлган ва бошқармага тегишли тартибда камчиликларни бартараф этилишига оид тақдимнома киритилган.
«Хусусан тақдимномада, мазкур камчиликлар ўн беш кун муддатда бошқарма раҳбар мухандис техник ходимлари ўртасида кенгайтирилган навбатдаги йиғилишда муҳокама қилиниб, вилоят Бандлик бош бошқармаси билан келишиладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши ва ушбу чора-тадбирларда биринчи навбатда ишловчиларга хавфсиз-соғлом меҳнат шароитлари яратилиши, юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқарувчи ҳолатларни олдини олишга қаратилган бандлар киритилиши таъминланиши сўралган».