Ҳурматли иш берувчилар, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари талабларига асосан, иш берувчи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ёки иш берувчилар жисмоний шахслар учун меҳнат шартномаси тузган санадан бошлаб            15 (ўн беш) иш кунидан кечикмай ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиши шартлиги қонун билан белгиланган.

         Қонун ижросини таъминламаган, аксарият юз бераётган бахтсиз ҳодисалар натижасида корхоналар томонидан жабрланувчиларнинг оилаларига бир неча миллионлаб товон ва зарар пуллари тўланишига сабаб бўлмоқда.

Бундай ҳолатлар корхоналарнинг, айниқса кичик ва микрофирмалар ҳамда фермер хўжаликларининг молиявий ахволига жиддий зарар етказиб, уларни банкрот холатига тушишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сизга Қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 10 кунда ўз фуқаролик жавобгарлигингизни мажбурий суғурта қилишингизни сўраймиз.

Акс ҳолда ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилдирмаган иш берувчиларга нисабатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 492-моддасига асосан базавий хисоблаш миқдорининг                 10-баробари (2 230 000 минг) сўмдан 15-баробари (3 345 000 минг) сўмгача миқдорда маъмурий  жарималар қўлланилиши ҳақида расман огоҳлантирамиз. 

Давлат меҳнат инспекцияси

Тел: 78-221-10-07   78-221-10-11

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish