Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-хуқуқий
департаменти маҳаллий ҳокимликларга мурожаат этиб, меҳнат мигрантларининг
оиласи орқали унинг хорижда қийин вазиятга тушиб қолганлиги тўғрисида хабар
аниқлангандан сўнг тезкор равишда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар
вазирлигига хабар
берилган тақдирда, вазирлик мамлакатимизнинг тегишли давлатдаги дипломатик
ваколатхонаси ёки консуллик муассасалари орқали
ушбу фуқароларга қонун хужжатларига мувофиқ керакли ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини маълум
қилган.
Шу
муносабат билан чет давлатларда ишлаётган яқин қариндошларингиз қийин вазиятга
тушиб қолган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 1164
қисқа рақамли
ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати